Жиззахда 4 та юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
ЙТҲ оқибатида юк машиналарига жиддий зарар етган. М-39 автомобил йўли маълум муддатга ёпилиб, тирбандлик юзага келган.
Жиззах вилоятида тўртта юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун 2024 йил 8 июн куни М-39 автомобил йўлининг Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган довон қисмида Тошкент-Самарқанд йўналишида келаётган МАН юк автомобилида носозлик кузатилган.
Шундан сўнг мазкур автомобил бошқарувни йўқотган ва аввалига йўл четида тўхтаб турган юк машинасини, кейин енгил машиналар ортиб кетаётган трейлерни ва яна бир юк машинасини уриб юборган.
Ҳодисада ҳайдовчилар ва йўловчилар тан жароҳатлари олмаган. Бироқ юк машиналарига жиддий зиён етган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ЙТҲ иштирокчиси бўлган трейлерга ортилган Equinox, Tracker ва Cobalt каби енгил машиналарга жиддий зарар етганини ҳам кўриш мумкин.
Ҳодиса туфайли М-39 автомобил йўли маълум муддатга ёпилиб катта тирбандлик ҳосил бўлган.
Қайд этилишича, ҳозирда йўлни очиш ва тирбандликни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга оид
11:45 / 01.12.2024
Жиззахда “Камаз” темирйўлдаги қизил чироққа бўйсунмай шлагбаумини уриб ўтиб кетди
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
09:31 / 20.11.2024
Жиззахда икки бола машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
09:00 / 13.11.2024