Ўзбекистон | 13:51 / 08.06.2024
4442
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда турар жой биноларидаги барча мозаикалардан реклама баннерлари олиб ташланди

Энг сўнгги реклама баннери Беруний кўчаси, 2-уй биносидан ечилган.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Рақамли ривожланиш департаменти ҳамда Маданий мерос агентлиги Тошкент шаҳридаги турар-жой биноларида тасвирланган барча мозаикалар реклама қурилмаларидан озод этилганини маълум қилди.

Пойтахтда кошинкор қадамаларни сақлаб қолиш ва уларни тўсиб турган реклама қурилмаларидан халос этиш дастури муваффақиятли амалга оширилган. Ҳаммаси бўлиб 70 дан ортиқ мозаика, улардан 40 дан зиёди апрель ойидан июннинг бошигача ташқи тўсиқлардан холи қилинган. Энг сўнгги реклама баннери Беруний кўчаси, 2-уй биносидан ечилган.

Биз кенг жамоатчиликка ўз миннатдорчилигимизни изҳор этиб, мозаикалар ҳақидаги маълумотларни mosaic@acdf.uz электрон почта манзилига юбориш мумкинлигини эслатиб ўтамиз, дейилади хабарда.

Мавзуга оид