Херсон ва Луҳанск областларининг оккупация қилинган қисми ўққа тутилишидан ўнлаб кишилар ҳалок бўлди. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 836-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Шимолий Осетияга илк бор дронлар ҳужум қилди. Маҳаллий расмийлар дронларнинг нишони ҳарбий аэродром бўлганини айтишган. Жабрланганлар йўқ. «Украинская правда» бу Украина мудофаа вазирлиги бош разведка бошқармаси амалиёти бўлганини хабар қилган.
- РФ мудофаа вазирлиги олти регион ва Қримда жами 25 дрон йўқ қилингани ҳақида маълумот берди. Белгород областида ибодатхона шикастланган. Жароҳатланганлар ҳақида хабар берилмаган.
- Bloomberg: НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украинага 100 миллиард долларлик ёрдам ажратишни кўзда тутувчи беш йиллик фон тузишдан бош тортган.
- Парижда Молдованинг уч фуқароси қўлга олинди. Улар «Украинадаги француз аскарлари» ёзувли граффитини чизишда гумонланмоқда.
- Украина ҳарбий разведкаси Купянскнинг собиқ мэри Геннадий Мацегорга суиқасд уюштирилгани ҳақида хабар берди. У ўта оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Кун кадри. Украиналик аскар Краматорскдаги вокзалда ўғли билан
Луҳанск ўққа тутилиши оқибатлари
Украина қуролли кучлари 7 июн куни Луҳанск бўйлаб зарбалар йўллаган. Натижада кўп қаватли турар жой биноси подъезди қулаган. Ўзини ўзи эълон қилган республика расмийларининг сўнгги маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида олти киши ҳалок бўлиб, 60 киши жароҳатланган. Яраланганлар орасида — 8 ва 16 ёшлардаги икки бола ҳам бор.
Херсон областининг оккупация қилинган қисми ўққа тутилиши оқибатлари
Херсон областининг оккупация остидаги қисмига Россия ҳукумати томонидан губернатор этиб тайинланган Владимир Салдонинг маълум қилишича, украин қўшини Голопристанск муниципал округининг Садове қишлоғини ўққа тутган. Салдо ҳужум оқибатида «ичида кўп миқдорда мижозлар ва ходимлар бўлган» дўкон вайрон бўлганини айтган: 22 киши ҳалок бўлди, яна 15 киши жароҳатланган, беш киши оғир аҳволда. Салдонинг сўзларига кўра, бу жойга икки бор зарба берилган — «хусусий сектор атрофидаги кичик дўкон»га биринчи зарба келган. «Қўшнилар ёрдамга ошиққанида, иккинчи зарба учиб келган», — деган «губернатор». У қурбонлар орасида — тўққиз ёшли бола ҳам борлигини қўшимча қилган.
Харкив областидаги украин артиллериячилари
Луҳанск областидаги россиялик сапёрлар
Харкив яқинида FPV-дронларни учираётган украин аскарлари
Миколайив яқинида миналардан тозаланаётган майдонлар
Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан кейин Украина дунёнинг энг тиғиз миналанган ҳудудига айланди: мамлакатнинг қарийб учдан бир қисмига портловчи моддалар ўрнатилган ёки миналар кўмилган. Бу ҳудудларни бутунлай тозалаш учун ўнлаб йиллар кетиши мумкин; оккупациядан озод этилган ҳудудларда бу ишлар аллақачон бошланган. Миколайив областидаги далаларни Британия-Американинг HALO Trust нотижорат ташкилоти ходимлари миналардан тозалаш билан шуғулланмоқда.
Мавзуга оид
22:23 / 21.11.2024
Россия «Рубеж»ни ишга солди. Бу ракета ядровий каллакни ҳам олиб уча олади
21:52 / 21.11.2024
Залужний: «Хуш келибсан, учинчи жаҳон уруши»
16:43 / 21.11.2024
Россия Украинага қитъалараро баллистик ракета билан ҳужум қилди — УҲК
15:39 / 21.11.2024