Ўзбекистон | 11:10 / 10.06.2024
11690
1 дақиқада ўқилади

Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости бошлиғи Фарғона вилоятига ишга ўтказилди

Шавкат Тўраев Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Фарғона вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, бугун ҳокимликда бўлиб ўтган йиғилишда Шавкат Тўраев вилоят жамоатчилигига таништирилди.

Шавкат Тўраев 1979 йилда Бухоро вилояти Ромитан туманида туғилган. Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 2004 йилдан бери божхона тизимида турли масъул лавозимларда фаолият олиб борган.

У бунгача “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси Ислом Каримов номидаги “Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости бошлиғи сифатида ишлаб келган.

2017 йилдан буён Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Ихвол Азимов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Мавзуга оид