Ўзбекистон | 09:18 / 10.06.2024
2729
2 дақиқада ўқилади

Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахcлар ушланди

Фарғона, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ф.Т. жами 4000 АҚШ долларини фуқаро М.А.га 55,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 4500 АҚШ доллари, 5000 Россия рубли, 1150 Қирғиз соми ва 73,0 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ч.Д. ва Ч.З. жами 3500 АҚШ долларини фуқаро Х.К.га 44,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Нишон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ж.Т. жами 3000 АҚШ долларини фуқаро Б.Т.га 38 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид