Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўп қаватли турар жой биносидан уй сотишни ваъда қилган МЧЖ раҳбари аниқланди
Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида кўп қаватли турар жой биносидан уй сотишни ваъда қилган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда, “B.С.” МЧЖ раҳбари Ш.Б. фуқаро Ш.Х.нинг ишончига кириб, “Булунғур” МФЙ ҳудудида қурилишни амалга ошириши учун рухсатномаси бўлмаса-да, гўёки ушбу манзилда кўп қаватли турар-жой мажмуасини қуришини айтиб, унга 54 кв метрли уйни эгалик ҳуқуқи асосида расмийлаштириб бериши эвазига 100 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:48 / 08.05.2025
Топ-менежерларга фидуциар мажбурият юклаш: афзалликлар ва рисклар
15:31 / 03.05.2025
Беларус Ўзбекистонда йиғма ёғоч уйларни ишлаб чиқаришни ташкил этиши мумкин
12:17 / 17.04.2025
Тошкентда 1 ва 2 хонали уйлар ижара нархи арзонлашди
09:02 / 03.04.2025