Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили билан учрашди
Президент ёрдамчисининг сўзларига кўра, Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб, халқаро савдо тизимининг тўлақонли иштирокчисига айланиш ниятида ва бунда АҚШнинг кўмагига таянади.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Тошкентда бўлиб турган АҚШ савдо вакили Кэтрин Тай билан учрашди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни фақатгина статистика – юқори кўрсаткичлар учун эмас, балки эътиборни, аввало, халқ манфаатлари ва фаровонлигига қаратиб, буни давлат сиёсати даражасига кўтарган ҳолда амалга ошираётгани таъкидланди.
“Биз халқаро савдо тизимининг тўлақонли иштирокчисига айланиш ниятидамиз ва Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришда АҚШ кўмагига таянамиз”, – дея ёзди Мирзиёева ўз Telegram-каналида.
Кэтрин Тай аввалроқ президент Шавкат Мирзиёевнинг қабулида бўлганди.
Мавзуга оид
07:03 / 16.11.2024
Саида Мирзиёева талабалар билан учрашди
23:45 / 08.11.2024
“Агар журналист ҳақ бўлса, биз уни тан олишимиз керак” – президент
18:37 / 30.10.2024
Саида Мирзиёева Fashion Trust Arabia тақдирлаш маросимида иштирок этди
20:53 / 28.10.2024