Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳокимлик захирасидаги 15 сотих ерни олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
Поп туманида 15 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Наманган вилояти Поп туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаро Ш.Ш. фуқаро А.А.нинг ишончига кириб, унга “Қўшминор МФЙ” ҳудудидаги тумани ҳокимлиги захирасидаги 15 сотих ер майдонини 30 000 АҚШ доллари эвазига ҳужжатларини расмийлаштириб олиб беришини айтиб, шундан 1 500 АҚШ доллари ва 12,7 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:48 / 18.04.2025
Ҳудудларда ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди
16:12 / 31.03.2025
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартиби ўзгартирилди
11:13 / 31.03.2025
Томорқадан самарасиз фойдаланганларга кўриладиган чоралар ишлаб чиқилди
11:33 / 28.03.2025