Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда темирйўл кесишмасидаги таъмирлаш ишлари туфайли Фитрат кўчасида ҳаракат чекланади
Абдурауф Фитрат кўчасининг Содиқжон Толипов кўчаси билан кесишган қисмигача транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Тошкент шаҳар Миробод тумани Абдурауф Фитрат ва Содиқжон Толипов кўчасидаги темирйўл кесишмасининг йўл изида режа асосида таъмирлаш ишлари олиб борилади.
“Тошкент МТУ” филиали хабарига кўра, шу муносабат билан 14 июн куни соат 22:00 дан 15 июн куни соат 06:00 га қадар Абдурауф Фитрат кўчасининг Содиқжон Толипов кўчаси билан кесишган қисмигача автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади.
“Тошкент МТУ” филиали келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган.

Мавзуга оид
21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин
08:37 / 02.05.2025
Тошкент кўчаларидан бирида машиналар ҳаракати вақтинча тўхтатилди
17:12 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди
08:09 / 29.04.2025