Ўзбекистон | 22:01 / 14.06.2024
30285
2 дақиқада ўқилади

Собиқ дипломат Қодиржон Юсупов жазо муддатини ўтаб, озодликка чиқди

Давлатга хиёнатда айбланиб, 5,5 йилга озодликдан маҳрум этилган Қодиржон Юсупов жазо муддатини тўлиқ ўтади. 

Қодиржон Юсупов

2020 йил январида давлатга хиёнатда айбланиб, 5,5 йилга озодликдан маҳрум этилган собиқ дипломат Қодиржон Юсупов 10 июн куни жазони тўлиқ ўтаб, озодликка чиқди. Бу ҳақда бир неча инсон ҳуқуқлари ташкилотлари хабар берди. Жазони ўташ муддати ҳибсга олинган кун - 2018 йил 10 декабрдан бошлаб ҳисобланган. 

Қодиржон Юсупов Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ ходими. Ўтган йиллар давомида Ўзбекистоннинг Австрия, Буюк Британия, Судан, Яқин Шарқ мамлакатларидаги элчихоналарида, шунингдек, Ўзбекистоннинг БМТ ва ЕХҲТ доимий ваколатхонасида ишлаган. 2009 йилда у хизмат муддати тугаши муносабати билан Венадан Тошкентга қайтиб келди. 

2018 йил 3 декабр куни у Тошкент шаҳридаги «Пушкинская» метро бекатида релсларга йиқилиб тушди. Унинг оиласи бу оғир психологик ҳолат туфайли ўз жонига қасд қилишга уриниш бўлганини маълум қилган эди. 

Собиқ дипломат жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди. Шу куни Қодиржон Юсупов хорижий давлатлар фойдасига давлатга хиёнат қилганини тан олган. 10 декабр куни у ҳибсга олинди ва унга нисбатан Жиноят кодексининг 157-моддаси 1-қисми билан айблов эълон қилиниб, 12 декабр куни қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди. 

Ҳарбий суд ишни 2019 йил 24 июн куни кўришни бошлади. Жиноят иши бўйича суд мажлислари ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди.

 

Мавзуга оид