G7: Россия Украинага етказилган зарар учун 486 млрд доллар тўлаши керак
«Россия Украинага етказилган зарарни қачон ва қандай тўлаши тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас», — дейилади G7 давлатлари қўшма баёнотида.
Россия Украинага «ноқонуний ва тажовузкор уруш» натижасида етказилган зарар учун 486 миллиард доллардан кўпроқ товон тўлаши керак, дея маълум қилди G7 давлатлари Италиядаги саммит якунлари бўйича. «Россия Украинага етказилган зарарни қачон ва қандай тўлаши тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас», — дейилади G7 давлатлари 14 июн, жума куни эълон қилган қўшма баёнотда. G7 «Россияни ушбу мажбуриятларни бажаришга мажбурлаши мумкин бўлган барча ҳуқуқий воситаларни кўриб чиқишда давом этмоқда», дейилади ҳужжатда.
Жаҳон банки феврал ойида Украинани қайта тиклаш харажатларини 486 миллиард долларга баҳолаган.
Уруш пайтида Россиянинг ЕИдаги активлари музлатилган ҳолда бўлади
G7 иштирокчилари Россиянинг Европа Иттифоқи мамлакатларидаги активлари «Россия ўз ҳужумини тўхтатмагунча ва Украинага етказилган зарарни тўламагунча» музлатиб қўйилишини таъкидлади. Россия активларидан олинган даромад Украинага 50 миллиард доллар миқдоридаги кредитни қоплаш учун ишлатилади. «Биз Украинанинг иқтисодий инқирозига сабаб бўлган Россия ғалаба қозониши мумкинлиги ҳақидаги нотўғри тушунчаларни йўқ қилишга қатъий қарор қилдик», дея маълумот берди G7 давлатлари.
Иттифоқчилар Россия активларидан тушган даромад ҳисобидан Украинага кредит ажратади
Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен 13 июн куни «Катта еттилик»нинг барча давлатлари Ғарб мамлакатларида музлатиб қўйилган Россия активларидан гаров сифатида Украинага йил охиригача 50 миллиард доллар кредит беришга тайёрлигини тасдиқлаганини айтди.
Бундан ташқари, G7 саммитида АҚШ Украина билан 10 йиллик хавфсизлик шартномаси тузди.
Мавзуга оид
18:21 / 20.11.2024
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
12:07 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
21:03 / 19.11.2024