Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР Жанубий Корея билан чегарада ҳимоя девори қуришни бошлади - ОАВ
Ҳозирча Шимолий Кореянинг мақсади ноаниқлигича қолмоқда, деворнинг қанчалик баланд ёки кенглиги ҳам маълум эмас.
Шимолий Корея Жанубий Корея билан чегарадаги қуролсиз ҳудуднинг ўз томонида девор қуриш ва ҳандақ қазишни бошлади. Бу ҳақда исми ошкор этилмаган ҳарбий манбага таяниб, Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.
Нашр манбасига кўра, қурилиш қуролсизлантирилган ҳудуднинг энг шимолий чеккаси ва яриморолни ажратиб турувчи ҳарбий чегара чизиғи ўртасидаги 2 километр кенгликдаги майдонда олиб борилмоқда. Ҳозирча Шимолий Кореянинг мақсади ноаниқлигича қолмоқда, Yonhap эса деворнинг қанчалик баланд ёки кенглиги ҳақида маълумот бермаган.
Аввалроқ, Жанубий Корея қўшинлари Шимолий Кореянинг бир неча аскарлари белкурак билан чегарани вақтинча кесиб ўтганида огоҳлантирувчи ўқ узган эди. Бу эса қурилиш ишлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Сўнгги вақтда икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескинлашди, чунки КХДР яқинда Жанубий Кореяга чиқинди солинган шарларни учирди. Бунга жавобан Сеул ҳудудда ташвиқот олиб борувчи овоз кучайтиргичларни ёқишини айтди. Бундан ташқари, ҳар икки давлат ҳам юз минглаб аскарларини чегара бўйлаб жойлаштира бошлади.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
17:55 / 25.05.2025
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
20:05 / 22.05.2025