Иқтисодиёт | 09:06 / 17.06.2024
5392
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарё вилояти биринчи бўлиб товар дон топшириш режасини бажарди

Сурхондарёлик ғаллакорлар бу йил ҳам Ўзбекистонда биринчи бўлиб, товар дон топшириш режасини ортиғи билан бажарди. 

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, воҳалик ғаллакорлар 2024 йил ҳосили учун 89,3 минг гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос, эртапишар ғалла навларини парваришлаб, бугун, 16 июн ҳолатига дон корхоналарига 210 минг 246 тонна сара товар дон сотиб, шартномавий режани 101,0 фоизга бажарган.

Жумладан, Шерободдаги “Шоймон бобо” фермер хўжалиги 107,2 центнер, Қумқўрғондаги “Элобод зиёси” фермер хўжалиги 106 центнер, Ангордаги “Умид шох Ангор” фермер хўжалиги 101,2 центнер, Музработдаги “Амирқул бобо КАА” фермер хўжалиги 100,3 центнер, Жарқўрғондаги “Панжи Умид Бунёд” фермер хўжалиги 100,2 центнер, Термиз туманидаги “Қорахон Янгиариқ” фермер хўжалиги 101 центнердан ҳосил олиб, воҳамиз хирмонига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшган.

Жорий йилда воҳа ғаллакорлари гектарлар ҳосилдорлигини ўртача 94 центнерга етказиб, мавжуд майдонлардан 840 минг тонна сара дон ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда.

Мавзуга оид