НАТО бош котиби Россияни қўллаётган Хитой эҳтимолли оқибатларга дучор бўлиши мумкинлигини айтди
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг агар Россиянинг Украинага қарши урушига нисбатан ўз сиёсатини ўзшартирмаса, оқибатлар билан тўқнаш келиши мумкинлигини айтди.
BBC билан суҳбатлашган Столтенберг Пекин ҳам Россиянинг ҳарбий саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, ҳам Европа давлатлари билан муносабатларни сақлаб, «ҳам у ёқдан, ҳам бу ёқдан ютишга уринаётгани»ни таъкидлаган.
«Бу узоқ муддатли истиқболда иш бермайди», — деган Столтенберг Вашингтонга ташрифи чоғида BBC News’га.
Ўтган дам олиш кунлари Швейцарияда ўтган Украинада тинчлик бўйича саммитда аксарият мамоакатлар Киевни қўллаб-қувватлашда собит эканлигини тасдиқлади, Россия эса конференцияни вақтни бекорга сарфлаш деб атади ва фақат Украина тўлиқ таслим бўлсагина сулҳ музокараларига киришишини билдирди.
НАТО давлатлари Хитойнинг Россияни қўллаб-қувватлаётгани борасида нима қилиши мумкин, деб берилган саволга жавобан Столтенберг чора сифатида эҳтимолли санкциялар хусусида «доимий суҳбатлар» бўлиб ўтаётганини айтган.
Унинг сўзларига кўра, Хитой «Россиянинг Украинага қарши урушида фойдаланилаётган қурол-яроғлар ва ракеталарни ясаш учун муҳим аҳамият касб этувчи микроэлектроника каби кўплаб технологиялар билан бўлишмоқда».
Столтенбергнинг қўшимча қилишича, «агар Хитой ўзининг ҳаракатларини ўзгартирмаса, қандайдир босқичда иқтисодий чоралар қўллаш ҳақида ўйлашга мажбур бўлинади».
Пекинга нисбатан аллақачон Россияни қўллаётгани учун айрим санкциялар жорий этилган. Шу йилнинг май ойида АҚШ Хитой ва Ҳонгконгдаги 20 га яқин компанияга тааллуқли чекловларни жорий этган. Хитой Россияга ўлдирувчи қурол-яроғлар бермаётгани ва «иккиламчи мақсадлардаги товарларнинг экспортини мавжуд қонун-қоидаларга биноан ақл билан йўлга қўйгани»ни рўкач қилиб, Москва билан алоқадор бизнесларини ҳимоя қилишга уринмоқда.
Мавзуга оид
20:17
Санкциялар Россиянинг йирик газ лойиҳасини чўктириб юбормоқда — ОАВ
18:18
Россияда мигрантларни назорат этадиган «Мигрант ID» жорий қилиниши мумкин
13:46
Журналистлар Украинада 78 минг россиялик аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади
13:19