Фото: Путин Шимолий Кореяга ташриф буюрди
Россия президенти Владимир Путин Шимолий Кореяга ташриф буюрди. У ушбу давлат етакчиси Ким Чен Инга Пхенян аэропортида шахсан кутиб олгани учун чуқур миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Ҳар икки давлат раҳбарлари қўл бериб, қучоқлашди. Сўнгра Ким Чен Ин Россия президентининг махсус машинасига ўтириб, уни фахрий меҳмонлар учун мўлжалланган «Кумсусан» қароргоҳига шахсан кузатиб қўйди.
«Ажойиб тунги манзара фонида Пхеняннинг гўзал кўчалари бўйлаб юрган олий раҳбарлар ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар ҳамда КХДР ва Россия ўртасидаги муносабатларни янада ишончли ривожлантириш бўйича фикр алмашдилар», — дейилади КМАА хабарида.
Путин Шимолий Кореяга 18 июн куни кечқурун етиб келди. Бу унинг Шимолий Кореяга иккинчи ташрифи. Биринчиси 2000 йил июл ойида бўлиб ўтди. Ўшанда Россия президенти КХДРнинг амалдаги раҳбари Ким Чен Ирнинг отаси билан учрашган.
Россия раҳбарига жорий сафарда бош вазирнинг биринчи ўринбосари Денис Мантуров, бош вазир ўринбосари Александр Новак, мудофаа вазири Андрей Белоусов, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва бошқалар ҳамроҳлик қилмоқда.
Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорликни муҳокама қилади. «Нодон синмун» нашрига ёзган мақоласида президент Путин Москва ва Пхеняннинг «Ғарб назорати остида бўлмаган савдо ва ўзаро ҳисоб-китоблар муқобил механизмларини» ишлаб чиқиш режалари ҳақида гапирди. Бундан ташқари, Путин Ким Чен Инга Украинадаги можародаги қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдириб, Москва «айёр душманга қарши туришда» Пхенянни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Мавзуга оид
23:01 / 21.11.2024
Путин Днепрга «Орешник» баллистик ракетаси ёрдамида зарба берилганини маълум қилди
20:56 / 21.11.2024
Путин Пхенян ҳайвонот боғига шер ва иккита айиқ совға қилди
11:15 / 21.11.2024
Путин Трамп билан Украинада ўт очишни тўхтатишни муҳокама қилишга тайёр — Reuters
09:28 / 21.11.2024