Жамият | 22:01 / 21.06.2024
13873
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда гўдакларини танишига ташлаб, дом-дараксиз кетган аёл аниқланди 

Аёл билан алоқа ўрнатилиб, қарамоғида бўлган кичик ёшдаги фарзандларига ғамхўрлик кўрсатмагани ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни кетмоқда. 

Фото: Болалар омбудсмани

Тошкент шаҳрида аёл гўдакларини танишига ташлаб, дом-дараксиз кетгани маълум бўлди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди. 

Қайд қилинишича, Тошкент шаҳри, Олмазор туманида яшовчи аёл Болалар омбудсманига мурожаат этиб, ижтимоий тармоқ орқали танишган бошқа бир аёл ўзининг 2 нафар гўдак боласини ташлаб кетиб, 45 кундан бери дом-дараксиз йўқ эканини билдирган. Таъкидланишича, шу муддат ичида она бирор марта болаларидан хабар олмаган. 

Болалар омбудсманининг маълум қилишича, ҳозир гўдаклар (бири 2022 йилда, бошқаси 2024 йилда туғилган) Болалар уйига вақтинча жойлаштирилган. 

Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Болаларнинг онаси билан алоқа ўрнатилиб, қарамоғида бўлган кичик ёшдаги фарзандларига ғамхўрлик кўрсатмагани ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни кетмоқда.

Мавзуга оид