Ўзбекистон | 23:10 / 24.06.2024
1131
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Мўғулистон парламентлараро ҳамкорлигининг истиқболлари кўриб чиқилди

Олий Мажлис Сенатида давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух билан учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Олий Мажлис Сенати

Учрашувда маданият, таълим, туризм соҳаларида фаол алмашинувларнинг йўлга қўйилиши, ҳамда парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашга масалалари муҳокама қилинган. 

Хусусан, Ўзбекистон – Мўғулистон парламентлари дўстлик гуруҳлари ўртасидаги муносабатларни фаоллаштириш ва парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва Мўғулистон Буюк Давлат Хурали ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни ишлаб чиқиш ва имзолаш масаласи таклиф қилинган.

Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух Олий Мажлис Сенатининг Фахрий меҳмонлар китобида дастхат ёзиб қолдирган.

Мавзуга оид