Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Ўзбекистондан қурилиш маҳсулотлари импортини оширади
Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтирмоқда.
Ўзбекистон бош консули Зафарбек Аҳмедов Қирғизистон Савдо-саноат палатасининг Жалолобод вилояти бошқармаси раиси Мааданбек Караев билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ҳудудлари ва Жалолобод вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданият ва туризм соҳаларида янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Қирғизистон вакили сўнгги йилларда икки дўст мамлакат, шу жумладан, Жалолобод ва Наманган вилоятлари ўртасида ҳамкорлик барча жабҳаларда изчил ривожланиб бораётганидан мамнунлик билдирди.
Учрашувда икки мамлакат Савдо-саноат палаталари, Жалолобод ва Наманган вилоятлари расмий ва ишбилармон доира вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш хусусида фикр алмашилди. Ушбу вилоятлар ўртасидаги шерикликни янада кучайтириш учун улкан салоҳият мавжудлигини қайд этилди.
Музокаралар якунида қурилиш соҳасида қўшма лойиҳалар амалга ошириш, Ўзбекистондан қурилиш маҳсулотлари импорти ҳажмини ошириш, сайёҳлар алмашинувини кўпайтириш ва бошқалар бўйича мулоқотларни давом эттириш тўғрисида келишиб олдилар.
Мавзуга оид
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
09:39 / 23.05.2025