Ўзбекистон ва Қирғизистон Талас-Чотқол-Тошкент автомобил йўли қурилишини муҳокама қилмоқда
Ҳозир лойиҳанинг «Йўл харитаси» ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳанинг амалга оширилиши ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ва икки давлатнинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш имконини беради.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Хитойнинг Урумчи шаҳрига ташрифи давомида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров билан учрашди.
Томонлар икки томонлама ҳамкорлик кун тартибига киритилган ва икки давлат раҳбарлари томонидан белгилаб берилган учта истиқболли инфратузилма лойиҳасини муҳокама қилдилар.
Йиғилишда Қамбарота ГЭС-1 ва Чотқол дарёсида ГЭС қуриш бўйича музокаралар олиб борилди.
Икки давлат ҳукумат раҳбарлари Талас-Чотқол-Тошкент автомобил йўли қурилиши лойиҳасини ҳам муҳокама қилди. Қайд қилинишича, ҳозир «Йўл харитаси» ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳанинг амалга оширилиши ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ва икки давлатнинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш имконини беради.
Бундан ташқари, Оқилбек Жапаров ва Абдулла Арипов Қирғизистондан Ўзбекистонга қаттиқ ёқилғи етказиб беришга қаратилган конвейер ва кўмир логистика марказини қуриш бўйича қўшма ишларни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди.
Томонлар юқоридаги инфратузилма лойиҳаларини илгари суриш бўйича амалий чора-тадбирларнинг қабул қилиниши икки давлат ўртасидаги қардошлик стратегик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.
Мавзуга оид
08:50 / 22.11.2024
200 мингдан ортиқ фуқаро иқтисодий ривожланган мамлакатларга ишга юборилиши мумкин
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024
Қирғизистон ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди
18:39 / 20.11.2024