Жаҳон | 22:30 / 26.06.2024
6578
1 дақиқада ўқилади

Коми республикасида Воркута – Новороссийск йўловчи поезди вагонлари ағнади

Россиянинг Шимолий темирйўлларига қараши Коми республикасидаги Инта-1 – Уголний оралиғида 511-рақамли Воркута – Новороссийск йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезд таркибининг 9 та вагона темир издан чиқиб кетиб ағнаган.

Воқеа жойидан ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосурат.

Поездда 200 дан зиёд йўловчи бўлган. Камида 70 йўловчи жабрлангани айтилмоқда. Уларнинг айримлари танасининг турли қисмлари шиша синиқларидан кесилиши туфайли, шунингдек, стол ва полкаларга урилишдан жароҳатланишган.

Ҳозирча ҳодиса туфайли ҳалок бўлганлар йўқлиги маълум қилинмоқда.

Поезд ағнаган жойга етиб бориши қийинлиги тезкор тиббий ёрдам кўрсатишни мушкуллаштирмоқда.

Йўловчилардан беш нафарининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, поезднинг издан чиқиб кетишига сабаб кучли ёмғирлар туфайли темир йўл ётқизмасининг асоси ювиб кетилгани дейилмоқда.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид