Ўзбекистон | 07:25 / 26.06.2024
8934
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Россия ички ишлар вазирини қабул қилди

Терроризм, экстремизм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, киберхавфсизлик ва рақамли экспертиза соҳаларидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 25 июн куни амалий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Россия Федерацияси ички ишлар вазири Владимир Колоколцевни қабул қилди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбари яқинда Доғистонда содир этилган террорчилик хуружи оқибатида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг оила аъзоларига ҳамдардлик ва далда сўзларини билдирди.

Олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижроси кўриб чиқилди.

Терроризм, экстремизм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, киберхавфсизлик ва рақамли экспертиза соҳаларидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Миграция соҳасида ҳамкорлик механизмларининг самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мавзуга оид