Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатор ҳудудларда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Ўқишга киритиб қўйиш ваъдаси билан Фарғонада 4500 доллар, Андижонда 2000 доллар, Қорақалпоғистонда 14 млн сўм олган шахслар ушланди.
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура департаменти ахборот хизмати.
Унга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Фуқаро И.О. фуқаро Ш.Ю.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида қўшни Қирғизистондаги олийгоҳларда ўқиганлик ҳақида сохта ҳужжат тайёрлаб, унинг ўқишини Наманган вилоятидаги нодавлат олий таълим муассасасига кўчириб бериш эвазига 4 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар П.Х. ва Х.А. олдиндан ўзаро олдиндан тил бириктириб, фуқаро А.Т.нинг ишончига кириб, уни 4 000 АҚШ доллари эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Жиззах давлат университетига ўқишга киритиб қўйишларини айтиб, олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро А.У. фуқаро Г.У.нинг ишончига кириб, унга қўшни Қозоғистон Республикасидаги институтда ўқиётгани тўғрисида ҳужжатларни тайёрлаб бериш орқали Қорақалпоқ давлат университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 14 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:58 / 12.12.2024
Kun.uz суриштирувидан сўнг: “Halal Auto Leasing” фирибгарлик схемасига нисбатан тергов бошланди
22:25 / 20.10.2024
Фирибгарлар Telegram орқали фотосурат кўринишида вирус юбормоқда
15:12 / 20.10.2024
Ўзини банк ходими деб таништириб, фуқаронинг пулларини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди
08:10 / 17.10.2024