Севастопол пляжлари ҳужумдан кейин ёпилмайди
Севастопол «губернатори» пляжларнинг ёпилишини «амалга ошириш қийин бўлган чора» деб атади ва шаҳар шимолий томонида бошпана ёки доимий тузилмага эга бўлмаган пляжларга бормасликни маслаҳат берди.
Севастопол шаҳрида пляжларни ёпиш режалаштирилмаган, аммо барибир уларнинг айримларига боришдан воз кечиш тавсия этилади. Бу ҳақда Россия томонидан тайинланган Севастопол «губернатори» Михаил Развожаев 27 июн, пайшанба куни Украина қуролли кучларининг шаҳарга яқинда уюштирилган ракета ҳужуми мавзусига бағишланган навбатдан ташқари йиғилиш якунлари бўйича маълум қилди.
Развожаевнинг сўзларига кўра, пляжларни ёпиш «амалга ошириш қийин бўлган чора». «Шимолий тарафдаги пляжлар доимий тузилмалари бўлган бошпана билан таъминланмаган, шунинг учун у ерда ўтказиладиган вақтни минималлаштириш керак. У ерда ҳимоя иншоотлари ўрнатилмагани учун ташриф буюришдан бош тортган маъқул», — деди Развожаев.
Севастопол «губернатори» шаҳарга баллистик ракеталар билан ҳужум қилинаётганини ҳисобга олиб, аҳолини огоҳлантириш тизимини яхшилашга ваъда берди. Агар илгари учирилган ракеталар «тахминан 20 дақиқа вақт бериб, одамлар бошпаналарга тушиш имконига эга бўлган бўлса», баллистик ракеталарда эса «одамнинг зарарни минималлаштириш учун позицияни эгаллаши учун тахминан икки дақиқа вақт бор», дея қайд этди у.
Севастополнинг ўққа тутилиши
Севастопол 23 июн куни тушга яқин Украина қуролли кучлари томонидан ракета ҳужумига учради. Россия мудофаа вазирлиги зарбани «АҚШ томонидан етказиб берилган, кассетали каллаклар билан жиҳозланган бешта ATACMS оператив-тактик ракеталари» амалга оширганини, улардан тўрттаси ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари томонидан уриб туширилганини маълум қилди. Ракета қолдиқлари шаҳар пляжларига ҳам тушган. Ҳужум натижасида, Россия расмийларига кўра, тўрт киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлган, 150 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Севастополнинг ўққа тутилишини шарҳлар экан, Украина президенти девони маслаҳатчиси Михаил Подоляк Қримда «пляжлар, сайёҳлик ҳудудлари ва тинч ҳаёт бошқа хаёлий белгилари» бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлади, чунки ушбу ҳудудда юзлаб ҳарбий нишонлар бор. Унинг фикрича, Россия расмийлари бу мақсадларни яширишга ҳаракат қилмоқда.
Мавзуга оид
13:03 / 05.10.2024
Энг хавфли пляжлардан бири: Исландиядаги қора қумли соҳилда сайёҳларни нима кутади?
09:20 / 23.07.2024
Севастополда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари 15 дан ортиқ дронни йўқ қилди
23:08 / 01.07.2024
Севастополга зарбалардан сўнг Қримга туристлик турлар 30 фоизга қисқарган
20:58 / 23.06.2024