Иқтисодиёт | 08:20 / 01.07.2024
2487
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда солиқ тўловчилар 5 ойда 10,6 трлн сўм солиқ имтиёзларидан фойдаланди

Энг кўп солиқ имтиёзи ҚҚСда фойдаланилган – 5,4 трлн сўм.

Ўзбекистонда солиқ тўловчилар 5 ойда қанча солиқ имтиёзларидан фойдалангани маълум қилинди. 

Солиқ қўмитаси хабарига кўра, 2024 йилнинг январ-май ойларида 122 862 та ташкилот 10,6 трлн сўм миқдорда солиқ имтиёзларидан фойдаланган. 

Шу билан бирга:

2 561 та корхона молиявий хизматлар бўйича 7,9 трлн сўмдан ортиқ ҚҚСсиз операциялар амалга оширган;

5 958 та корхона 13 трлн сўмдан зиёд ҚҚС “нол” ставкасини қўллаган. 

Солиқ турлари кесимида фойдаланилган солиқ имтиёз суммалари:

  • ҚҚС – 5,4 трлн сўм;
  • ер солиғи – 1,8 трлн сўм;
  • фойда солиғи – 1,2 трлн сўм;
  • мол-мулк солиғи – 979,2 млрд сўм;
  • ижтимоий солиқ – 725,6 млрд сўм;
  • ЖШОДС – 357 млрд сўм
  • АОС – 48,7 млрд сўм;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ – 19,4 млрд сўм. 

Халқаро экспертлар хулосасига асосан, ҚҚС бўйича молиявий хизматлар ва “нол” ставка ҳисоби алоҳида юритилади.

Мавзуга оид