Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади
2025-2026 ўқув йилидан камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қуйидагилар амалга оширилади:
- 2025 йил 1 январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади;
- 2025-2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;
- 2025 йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.
АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:
- камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади;
- тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.
Мавзуга оид
12:21 / 02.04.2025
Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари жорий этилади
17:32 / 04.03.2025
Эксклюзив ҳуқуқ берилган субъектлар рўйхати очиқланади
10:17 / 03.12.2024
Қўшработдаги боғча ва мактабларда тегишли ҳужжатларсиз илон томошалари ўтказилди. ИИВ ҳолатни ўрганди
13:41 / 02.11.2024