Ўзбекистонлик муҳандислар Японияда ишга жойлаштирилади
“Daito Trust Construction” корпорацияси билан ўзбекистонлик малакали муҳандис кадрларни Японияда малакасини ошириш ва ишга қабул қилиш борасида келишувга эришилган.

Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистонлик муҳандислар Японияда малака оширади ва ишга жойлаштирилади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япониянинг “Daito Trust Construction” корпорацияси президенти Кеи Такэучи билан учрашув ўтказган. Унда мамлакатга хорижий инвестициялар, юқори технологияларни жалб қилиш, чет эл компаниялари билан таълим ва миграция соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Қурилиш-архитектура ва муҳандислик соҳаларида мамлакатда юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва уларнинг япон корпорациясида малакасини ошириш, стажировкалар ташкил этиш ва ишга жойлаштириш хусусида фикр алмашилган.
Корпорация президенти Кеи Такэучи Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш ишларида япон технологияларини татбиқ қилиш, сейсмик хавфсизлик ва зилзилаларга бардошли япон қурилиш стандартларини жорий этишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирган.
Учрашув якунида “Daito Trust Construction” корпорацияси раҳбариятининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш ҳамда 2024 йилдан бошлаб босқичма-босқич ўзбекистонлик 100 нафарга яқин юқори малакали муҳандис кадрларни Японияда малакасини ошириш ва ишга қабул қилиш тўғрисида келишиб олинган.
Мавзуга оид

18:09
Японияда 15 ёшгача бўлган болалар сони кескин қисқариб кетди

22:33 / 28.04.2025
Фужи тоғига чиқишга уринган хитойлик талаба тўрт кун ичида икки марта қутқарилди

00:43 / 25.04.2025
Японияда салкам 30 йил автобус бошқарган ҳайдовчи 7 доллар ўғирлагани учун ишдан бўшатилди

20:48 / 22.04.2025