Ўзбекистон | 11:15 / 03.07.2024
4033
1 дақиқада ўқилади

“One Chip Challenge” чипсининг хавфсизлиги текширилмаган – Санэпидқўмита

Ижтимоий тармоқларда ёшлар ўртасида истеъмол қилиш челленжга айлантирилаётган “One Chip Challenge” чипси учун санитария-эпидемиологик хулоса берилмагани маълум бўлди.

Фото: Sarah Dussault/MediaNews Group/The Mercury News via Getty Images

Ижтимоий тармоқларда ёшлар ўртасида “One Chip Challenge” чипсини истеъмол қилиш бўйича челленж бошлангани, бу эса саломатлик билан боғлиқ бир қанча кўнгилсиз ҳолатларга олиб келаётгани тўғрисида маълумотлар тарқалди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳолатга муносабат билдирди.

“Фуқароларимиздан “Ушбу маҳсулот Ўзбекистонга ҳам олиб келинганми?”, “Маҳсулотга Санэпидқўмита томонидан санитария-эпидемиологик хулоса берилганми?” деган саволлар келиб тушмоқда.

Санэпидқўмита томонидан “One Chip Challenge” маҳсулоти учун санитария-эпидемиологик хулоса берилмаганлигини, шу билан бирга ушбу маҳсулотга хулоса олиш бўйича тадбиркорлар томонидан мурожаат ҳам бўлмаганлигини маълум қиламиз”, дейилади муносабатда.

Санэпидқўмита фуқаролардан хавфсизлиги текширилмаган озиқ-овқат маҳсулотларини харид ва истеъмол қилмасликни сўраган. 

Мавзуга оид