Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмалиқ шаҳрида фоторадар ўрнатилган Cobalt ЙТҲга учради
Пиёдага йўл бериш учун тўхтаган Cobalt’нинг орқа қисмига 24 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti келиб урилган.
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ички ишлар органи ходими бошқарувидаги Cobalt машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ 3 июл куни соат 17:30ларда Олмалиқ шаҳри ҳудудидан ўтган автомобил йўлида юз берган. Россия фуқароси бўлган 24 ёшли Ш.И. Lacetti машинасини бошқариб бораётиб, оралиқ масофани сақламаган. Бунинг оқибатида ўзидан олдинда пиёдага йўл бериш учун тўхтаган 34 ёшли Й.Н. бошқарувидаги фоторадар ўрнатилган Cobalt машинасининг орқа қисмига урилган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, машиналар техник шикастланган. Қўшимча қилинишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024