Ўзбекистон Қирғизистоннинг селдан зарар кўрган ҳудудига инсонпарварлик ёрдами юборди
95 тонналик инсонпарварлик ёрдамида ун, шакар, ўсимлик ёғи бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари бор.
3 июл куни Ўзбекистон Қирғизистонда селдан жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами юборди. Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Санжар Зупаров бошчилигида 95 тонналик юк манзилга етказилган. Уларни Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Оқилбек Мазарипов кутиб олган.
Қайд этилишича, инсонпарварлик ёрдамида ун, шакар, ўсимлик ёғи бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари бор.
2024 йилнинг 28 июн куни Қирғизистоннинг Новқат туманида кучли сел оқимлари юзага келган. Сел тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар ҳам бор. Ҳозирда сел келтирган талафотлар бартараф этилмоқда.
Мавзуга оид
13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024
Қирғизистон ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди
18:39 / 20.11.2024