Ўзбекистонда 9 ёшли бола сунъий интеллектнинг тайёр тизимлари асосида ишловчи бот яратди
Бот сунъий интеллектнинг тайёр тизимларидан маълумотлар олишга асосланган. @GENT_GPT_UZ_bot’дан фойдаланиб кўрган фаоллар у ҳали мукаммал бўлмаса ҳам бу яхши натижа эканлиги ҳақида ёзмоқда.
9 ёшли бола томонидан сунъий интеллектнинг тайёр тизимлари асосида ишловчи бот яратилди. Бу ҳақда блогер Никита Макаренко маълум қилди.
@GENT_GPT_UZ_bot деб номланган бот сунъий интеллектнинг тайёр тизимларидан маълумотлар олишга асосланган. У фойдаланувчи билан суҳбатлашиши ҳамда саволларга жавоб бериши мумкин.
Ботдан фойдаланиб кўрган фаоллар у ҳали мукаммал эмаслигини, аммо 9 ёшли бола учун катта натижа эканлигини ёзишмоқда. Жумладан, ҳуқуқшунос блогер Хушнуд Худойбердиев ботдан фойдаланиб кўргани ҳақида ёзди.
Бот унинг имтиҳон олдидан ҳаяжонланмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақидаги саволига бир нечта яхши маслаҳатлар берган.
“Лекин бот ҳозирча айни кунлардаги янгиликларни ўрганиши керак экан. Масалан, тест қачон бошланади деган саволимга, “билмайман, вазирлик сайтини кузатинг” дея жавоб берди. Худди шу саволга ChatGPT тўғри жавоб берди. Лекин ChatGPT ҳам ижодий имтиҳон кунларини билмас экан”, деб ёзган блогер.
Kun.uz мухбири ҳам ботдан фойдаланиб кўрди. У иссиқдан сақланиш учун нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақидаги саволга бир нечта тавсияларни берди. Жавобда кўпроқ сув ичиш, ёғли ва ширин овқатлардан сақланиш, енгил кийим кийиш, кўп ҳаракат қилмаслик, сояда бўлиш ва иссиқ ҳавога чиқишдан олдин салқин душ қабул қилиш каби тавсиялар бор.
Аммо бот бугун Тошкентда қандай об-ҳаво кузатилиши ёки Германияда ўтказилаётган футбол бўйича Европа чемпионатининг ярим финал баҳслари қачон бўлиши ва унда қайси жамолар ўйнаши ҳақидаги саволларга жавоб бера олмади.
Мавжуд камчиликлар тузатилиб, янада мукаммаллаштирилса, мазкур бот фойдаланувчилар учун яхши имкониятга айланиши мумкин.
Мавзуга оид
01:05 / 14.11.2024
Олий математика сунъий интеллектнинг заиф томони бўлиб қолмоқда — тадқиқот
23:56 / 04.11.2024
Полшада радиостанция журналистларни ишдан бўшатиб, сунъий интеллектдан фойдаланишга ўтди. Бу жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди
15:23 / 30.10.2024
Олимлар саратонни сунъий интеллект ёрдамида даволашнинг янги усулини кашф этди
21:58 / 25.10.2024