Ўзбекистон | 11:52 / 04.07.2024
10955
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига таъзия йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида содир бўлган фожиа оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан билан Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати Ҳатрас округидаги диний йиғинда юз берган тиқилинчда камида 121 киши ҳалок бўлди, 31 киши жароҳат олган. Қурбонларнинг кўпчилигини аёллар ташкил этган.

Фожиа Пҳулраи Мугҳал Гарҳи қишлоғида содир бўлган. У ерда 250 мингга яқин одам воиз Бҳоле Бабани тинглаш учун тўпланган. Шифокорларнинг агентликка айтишича, ўлимларнинг аксариятига бўғилиш сабаб бўлган. Қурбонлар орасида 112 аёл ва етти бола бор.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид