Зеленский кейинги тинчлик саммитига Путин таклиф этилиши мумкинлигини айтди
Украина президенти Володимир Зеленский Bloomberg учун берган интервюсида РФ президенти Владимир Путин Украина томонидан ташкиллаштириладиган кейинги тинчлик саммитига таклиф қилиниши мумкинлигини истисно этмади.
Шу билан бирга, Зеленский агар России ва Украина музокаралар столига ўтириш йўлини топа олса ҳам, Путин «яқин вақтлар ичида» унда иштирок этишига шубҳа қилиши, чунки россияликлар президенти «келишдан жуда қўрқади» деб ҳисоблашини айтган.
Зеленскийнинг фикрича, уруш «Украина ва бутун дунё учун адолатли якунланиши» учун АҚШ ва Хитой «ихтилофларни четга суриши» ва биргаликда воситачилик қилиши лозим.
Зеленский Хитой урушни якунлашда «жиддий рол» ўйнаши лозимлиги, чунки Россия Хитой экспорт бозорига қаттиқ қарам бўлиб қолганини таъкидлаган. Украина президенти Финландия президенти, 2 июл куни Bloomberg учун берган интервюсида «Россия ҳозирда Хитойга ҳар қачонгидан кўра қаттиқроқ қарамлиги»ни, «ХХР раиси Си Жинпингнинг биргина қўнғироғи Украинадаги инқирозни ҳал қилиши мумкинлиги»ни айтган Александр Стуббанинг фикрларига қўшилишини билдирган.
- Швейцарияда 15-16 июн кунлари Украина ташаббуси билан тинчлик саммити ўтказилди, унда Киев бандлари бажарилиши урушни якунлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган «тинчлик формуласи» муҳокама қилинди. Саммитда 90 дан ортиқ мамлакатлар вакиллари иштирок этган, шу билан бирга унга Россия таклиф этилмаган (шу туфайли, Хитой ҳам унда қатнашишдан бош тортган). Учрашувдан кейин Зеленский бир неча ой ўтиб навбатдаги тинчлик саммити ўтказилишини маълум қилди. Кремл Швейцариядаги саммитни баҳоларкан, тинчлик саммити натижаси «нолга яқинлиги»ни билдирди.
Мавзуга оид
15:46
Россия МВ 30 дан ортиқ Украина дрони йўқ қилинганини билдирди
13:17
Байден ҳозирча Украинани НАТОга таклиф этишга чақирмасликка қарор қилди
08:45
Меркел Украинада урушдан чиқишнинг йўллари ҳақида маълум қилди
20:14 / 24.11.2024