Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада Lacetti ҳайдовчиси содир этган ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди
Яна икки киши шифохонага ётқизилган. Ҳодисага Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ўз йўлидан келаётган Жигулига урилгани сабаб бўлган.
Фарғона вилояти Қува туманида Lacetti ва ВАЗ-2101 иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса бугун 2024 йил 8 июл куни 10:30 ларда юз берган.
Қува тумани “Сойгузар” МФЙ ҳудудидан ўтган, 4Р-112 “Фарғона ҳалқаси” автомобил йўлида Lacetti билан кетаётган 25 ёшли Р.О. бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.
Сўнг рўпарадан ўз йўлидан келаётган ВАЗ-2101 машинаси билан тўқнашган. Оқибатда “Ваз-2101” русумли автомобил ҳайдовчиси А.Х оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, “Ваз-2101” русумли автомобил йўловчиси 1989 йилда туғилган А.Д. ва Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси Р.О. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024