Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда қорамолларда янги касаллик тури аниқлангани рад этилди
Андижон вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига кўра, вилоятда эпизоотик вазият барқарор. Касалликка гумон қилинган қорамоллар назоратга олиниб, таҳлил текширувлари ўтказилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда қорамолларда янги касаллик учраётгани ва Андижондаги қорамол ва чорва бозорлари тозалов учун ёпилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги мазкур хабарларга муносабат билдирди.
Андижон вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Дилмурод Қаюмовнинг таъкидлашича, вилоятдаги қорамолларда янги касаллик тури аниқланмаган.
«Бугунги кунда вилоятимизда эпизодик вазият барқарор. Барча туман ва шаҳарларимизда штаблар ташкил қилинган, доимий фаолият юритиб келмоқда. Бундан ташқари, ҳайвон бозорлари ветеринария мутахассислари томонидан назоратга олинган. Деҳқон бозорларида гўшт ва гўшт маҳсулотлари тўлиқ ветеринария назорати остида истеъмолга чиқарилмоқда», дея маълум қилган бошқарма бошлиғи.
Қўшимча қилинишича, касалликка гумон қилинган қорамоллар назоратга олиниб, таҳлил текширувлари ўтказилмоқда, унинг натижалари бўйича ахборот берилади.
Аввалроқ Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Жиззах вилоятида икки киши куйдирги касаллигига чалинганлиги ҳақидага хабарларга муносабат билдириб, намуналар текширувлардан ўтказилганда касаллик қўзғатувчиси аниқланмаганлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
11:57 / 19.05.2025
Россиядан Ўзбекистонга қорамол экспорти ҳажми ошди
16:07 / 16.04.2025
«Андижон турмаси» шаҳар ташқарисига кўчирилади — президент
13:40 / 16.04.2025
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада эркин савдо зоналари ташкил этишни режалаштирмоқда
11:47 / 23.02.2025