Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Давлат думаси россияликлар учун XXI асрдаги энг йирик солиқ ошишини тасдиқлади
РФ Давлат думаси иккинчи ўқишда жисмоний шахсларнинг даромадлари учун солиқнинг (ЖШДС) прогрессив шкаласини жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тасдиқлади, деб хабар беради ТАСС.
Бу солиқ ошиши XXI асрда россияликлар учун энг йириги бўлади, чунки 2001 йилдан буён Россияда ЖШДС учун 13 фоизлик текис шкала амалда эди, 2021 йилдан буён йилига 5 млн рублдан ортиқ даромад қилаётганлар учун 15 фоизлик ставка амалга киритилган эди.
Давлат думаси икки ўқишда қабул қилган қонун лойиҳасига кўра, ойига 200 минг рубл (йилига 2,4 млн рубл) топадиган россияликлар учун солиқ ставкаси 13 фоиздан 15 фоизга кўтарилади, йилига 5 млн рублдан 20 млн рублгача топадиганлар учун 18 фоиз, 20–50 млн рубл топадиганларга 20 фоиз, 50 млн рублдан ортиқ пул топадиганларга 22 фоиз қилиб белгиланмоқда. Бу ҳолда оширилган солиқ барча даромаддан эмас, ўрнатилган чегаралардан ортган қисмдан тўланади.
Бу ўзгаришлар «махсус ҳарбий амалиёт иштирокчилари»дан бошқа барчага тааллуқли бўлади. Шунингдек, бюджетга қўшимча йиғимлардан камбағал кўп болали оилалар ҳам озод қилинади. Икки фарзанддан кўп, оила жон бошига даромад 1,5 яшаш минимумидан ортмайдиганлар ҳаттоки камроқ тўлашади: стандарт 13 фоиз ўрнига, 7 фоиз.
Россия Молия вазирлигининг баҳолашича, 2025 йилда бюджет тизими ЖШДС ошиши туфайли қўшимча 533 млрд рубл олади, кўрсаткич 2030 йилгача 3,1 трлн рублга етади. Молия вазири Антон Силуанов ҳукумат қўшимча маблағларни ижтимоий дастурларга йўналтиришини айтган.
Россияда ЖШДСнинг прогрессив шкаласини жорий этишни Федерал кенгашга мурожаатномасида таклиф этган РФ президенти Владимир Путин қонунчиликка киритилиши лозим бўлган барча ўзгаришлар август ойи охиригача якунланиши кераклигини таъкидлаган эди. Қонун лойиҳаси қабул қилинган тақдирда у 2025 йилнинг 1 январидан кучга киради. Путиннинг сўзларига кўра, ўзгариш солиқ тўловчиларнинг атиги 3,2 фоизига таъсир кўрсатади.
ЖШДСнинг таклиф қилинган оширилиши ўта «радикал» деган Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи раиси Александр Шохин. Унинг сўзларига кўра, максимал ставкани 18 фоиз билан чегаралаш керак, чунки юклама «юқори малакали ишчилар, инженерлар» зиммасига тушади.
Солиқларнинг оширилиши Путинга «Украинадаги урушни молиялаштиришда» ёрдам беради, деган Bloomberg Economics’нинг Россия бўйича бош иқтисодчиси Александр Исаков. Бу йил федерал бюджет мудофаа учун рекорд даражадаги 10,9 трлн рубл сарфлайди, хазинадаги ҳарбий харажатлар улуши қарийб 30 фоизга етади — бу СССР вақтларидан буён мисли кўрилмаган натижа.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025