Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тошкент-Марказий» темирйўл вокзалидан аксарият поездлар ҳаракати 1 ой тўхтатилади
Поездлар қатнови «Тошкент-Жанубий» темирйўл вокзалидан амалга оширилади. Йўловчилар учун «Тошкент-Жанубий» темирйўл вокзалига олиб борадиган бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади.
“Тошкент-Марказий” (Шимолий) вокзали орқали ҳаракатланувчи деярли барча поездлар 15 июлдан 15 августгача “Тошкент-Жанубий” вокзалдан жўнайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, “Тўқимачи” ҳамда “Тошкент йўловчи” бекатлари оралиғидаги темирйўлда таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу боис “Олма-ота–Тошкент–Олма-ота”, “Тошкент–Новосибирск–Тошкент”, “Тошкент–Самара–Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган йўловчи поездлари ҳамда “Тошкент–Ҳожикент–Тошкент” шаҳарлараро поездларидан ташқари бугунги кунда “Тошкент-Марказий” темирйўл вокзалидан қатновини амалга ошириб келаётган барча йўловчи поездлар “Тошкент-Жанубий” вокзалдан ўз ҳаракатини бошлайди.
Жумладан, бир ой мобайнида юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари, “Шарқ”, “Насаф” ҳамда “Тошкент–Андижон–Тошкент”, “Тошкент–Волгоград–Тошкент”, “Душанбе–Тошкент–Душанбе” йўловчи поездлари “Тошкент-Жанубий” вокзал ҳудудидан рейсларини амалга оширади.
“Тошкент-Марказий” ҳамда “Тошкент-Жанубий” вокзалларидаги барча чиптахоналар тун-у кун фаолият кўрсатади. Бундан ташқари, чипталарни электрон тарзда ҳам олиш мумкин.
Шунингдек, бир ой мобайнида “Тошкент-Марказий” вокзалидаги чиптахоналардан поезд жўнашидан олдин чипта харид қилган ёки янглишиб Марказий вокзалга келиб қолган йўловчиларни “Тошкент-Жанубий” вокзалга олиб бориш учун вақтинча бепул автобуслар ҳам қўйилади.
Мавзуга оид
07:39 / 22.05.2025
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди
08:48 / 16.05.2025
Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган болаларни ток урди
18:00 / 25.04.2025
Тошкент—Хива йўналишида янги поезд вагонлари ҳаракати йўлга қўйилади
10:00 / 11.04.2025