Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Таркибида заҳарли ёки зарарли моддалар аниқланмади” – Санэпидқўмита каннабис таъмли ичимлик сотилаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига кўра, Чехияда ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонга ҳам олиб келинаётган ичимликнинг ҳар бир партияси лаборатория текширувлардан ўтказилиб, хулоса берилмоқда. Бугунги кунга қадар ушбу маҳсулотнинг сифатсизлиги ёки уни истеъмол қилиш оқибатида заҳарланганлик тўғрисида мурожаат келиб тушмаган.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги дўконларда қутисида “ноодатий” расми бўлган ва каннабис таъмли энергетик ичимлик сотила бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Чехияда ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонга ҳам олиб келинган “SoStoned” номли 330 миллилитрли энергетик ичимлиги маҳсулотига санитария-гигиеник, бактериологик, паразитологик ва радиологик текширувлардан сўнг санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштириб берилган.
Мазкур энергетик ичимлиги қадоғида таркибида сув, шакар, лимон кислотаси, цитрат натрий, таурин, кофеин, канапля таъмини берувчи ароматизаторлар, ранг берувчи карамел, витамин В2, В6, В12 ва пантотен кислотаси борлиги кўрсатиб ўтилган. Лаборатория текширув натижаларига кўра, ичимлик таркибида хавфсизлик кўрсаткичи ҳисобланган заҳарли ёки инсон саломатлиги учун зарарли моддалар аниқланмаган.
“Республикамиз ҳудудида ўрнатилган тартибларга риоя этган ҳолда олиб кирилган маҳсулотнинг ҳар бир партиясига лаборатория текширувлари натижаларига кўра, санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштириб берилади”, дейилади муносабатда.
Қўшимча қилинишича, ушбу маҳсулот Ўзбекистонга 2023 йилнинг ноябр ойидан олиб кирилаётганган бўлсада, бугунги кунга қадар унинг сифатсизлиги ёки истеъмол қилиш оқибатида заҳарланганлик тўғрисида мурожаат ва аризалар келиб тушмаган.
Олдинроқ Афғонистонда ишлаб чиқарилган анор таъмли ичимлик таркибида ҳам заҳарли моддалар аниқланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган ва Санэпидқўмита буни рад этганди.
Мавзуга оид
12:38 / 12.02.2025
“Умра ва Ҳаж зиёратчиларидан менингитга эмланиш сертификати талаб қилиш бекор қилинмаган” – Санэпидқўмита
18:12 / 06.01.2025
“Метапневмовирус умуман янги эмас, ваҳимага ўрин йўқ” – мутахассис тармоқлардаги саросима ҳақида
09:35 / 06.01.2025
Санэпидқўмита метапневмовирус инфекцияси тўғрисида маълумот берди
17:30 / 26.11.2024