Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жисмоний шахсларни тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш тартиби соддалашади
“Жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагиларни назарда тутувчи Жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланади:
жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш;
жисмоний шахс доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтганда янги манзилдаги давлат тиббиёт муассасасига композит шаклда ҳисобга қўйиш;
давлат хизматидан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат қилиш.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 январга қадар:
қарор билан тасдиқланган регламентга мувофиқ давлат хизматини кўрсатиш ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминлайди;
ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этади.
Адлия вазирлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматини кўрсатилиш фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг ўрнатади;
қарор билан тасдиқланган регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўллайди.
Мавзуга оид
20:52 / 15.03.2025
Германияда тиббиёт ходими сменани «тинч ўтказиш» учун 9 кишини ўлдирганликда айбланди
22:11 / 11.03.2025
Диего Марадонани даволаган шифокорлар судланади
19:11 / 07.03.2025
Беморнинг COVID оқибатида йўқолган ҳид ва таъм билиш қобилиятини тиклаш усули топилди
18:18 / 28.02.2025