Зеленский: Россия кейинги тинчлик саммитида қатнашиши керак
Украина президентининг сўзларига кўра, иккинчи тинчлик саммити режаси ноябр ойида тайёр бўлиши керак. Унда Россия Федерацияси вакиллари қатнашиши керак.
Украина президенти Володимир Зеленский 15 июл, душанба куни Киевдаги матбуот анжуманида Россия вакиллари Украина бўйича иккинчи тинчлик саммитида иштирок этиши кераклигини айтди. «Суспiлне» нашри иқтибос келтирган давлат раҳбарининг сўзларига кўра, навбатдаги тинчлик конференцияси режаси ноябргача ишлаб чиқилиши керак. Шу мақсадда учта учрашув ўтказиш режалаштирилган: Швейцариядаги сўнгги саммитда муҳокама қилинган Украина «тинчлик формуласи»нинг ҳар бир банди бўйича.
Улардан биринчиси, энергия хавфсизлиги бўйича, Қатарда июл ойининг охири ёки август ойининг бошида бўлиб ўтади. Кейин август ойида Туркияда юк ташиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича йиғилиш ўтказилади. Ниҳоят, сентябр ойида Канадада якуний йиғилиш ташкиллаштирилади, унда маҳбусларни алмашиш ва депортация қилинганларни, жумладан, болаларни Украинага қайтариш масалалари муҳокама қилинади. «Мана шу уч нуқтадан сўнг, агар улар ишласа, барча бандларни амалга оширишнинг тўлиқ режаси тайёр бўлади», — деди Зеленский.
Киев АҚШдаги сайловлар олдидан тинчлик саммити ўтказмоқчи
10 июл куни Bloomberg манбаларига таяниб, Украина АҚШда ноябр ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари олдидан Россия билан ҳарбий можарони адолатли, тинч йўл билан ҳал этишга эришиш учун навбатдаги конференция ташкил этишга ва унга Россия делегациясини таклиф қилишга интилаётганини ёзди. Бу ният, матнда айтилишича, «Доналд Трампнинг Оқ уйга қайтиши истиқболи» билан боғлиқ, у сайловда ғалаба қозонса расман лавозимга киришишидан олдин ҳам «Украинадаги урушни тўхтатиши» билан мақтанган.
Россия Украина саммитида иштирок этиш ниятида эмас
«Россия Украина тинчлик саммитлари каби тадбирларда иштирок этиш ниятида эмас», деди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин 11 июл куни РИА «Новости» агентлигига. У буни потенциал учрашувнинг мазмуни «жуда аниқ»лиги, у Украина тинчлик формуласини «ўтказишга ҳаракат қилиши» ва бошқа ташаббусларни «эътиборсиз қолдириши» билан изоҳлади.
Шу йилнинг июн ойида Швейцарияда бўлиб ўтган биринчи тинчлик саммитига 90 дан ортиқ давлат вакиллари келди. Россия таклиф этилмади, бир қанча давлатлар қуйи даражадаги делегацияларни юборди ва Киевнинг глобал жанубдаги муҳим давлатларни ўз томонига оғдиришга уриниши муваффақиятсизликка учради, чунки баъзилари якуний баёнотни имзолашдан бош тортди, дея баҳолайди Bloomberg саммит натижаларини.
Мавзуга оид
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
17:01 / 08.11.2024
Туркий давлатлар ташкилотининг янги байроғи қабул қилинди
10:42 / 08.11.2024
Зеленский Будапештда РФга ён босмасликка чақирди
09:08 / 08.11.2024