Жаҳон | 10:49 / 17.07.2024
4059
1 дақиқада ўқилади

Масқатда отишма юз берди, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор

Ўзбекистон элчихонаси ҳалок бўлганлар ва яраланганлар орасида мамлакат фуқаролари йўқлигини билдирди.

Фото: Royal Oman Police

Уммон полициясининг расмий маълумотига кўра, кеча кечқурун Масқат шаҳридаги "Имом Али" масжиди яқинида содир бўлган қуролли тўқнашув оқибатида 5 киши ҳалок бўлган (барчаси чет эллик) ва бир неча киши яраланган.

"Дунё" хабарига кўра, султонлик полицияси ҳолат юзасидан текширувлар бошланганини маълум қилди ва ҳалок бўлганлар ҳамда яраланганлар оилаларига ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон элчихонаси Уммон ТИВ расмий баёнотига таянган ҳолда хабар беришича, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар орасида мамлакатимиз фуқаролари йўқ.

Дипломатик миссия ҳолат юзасидан Уммон расмий ташкилотлари билан доимий алоқа ўрнатган.

Мавзуга оид