Ўзбекистон | 14:50 / 18.07.2024
5710
1 дақиқада ўқилади
Фото: Қирғизистон президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Қирғизистон президенти Садир Жапаровни тантанали кутиб олиш маросими бўлди.
Қароргоҳ олдидаги майдонда давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф этди. Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини ижро этди.
Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Биргаликда суратга тушишдан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди.
Мавзуга оид
09:55
Саидикром Ниёзхўжаев Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси этиб тайинланди
20:32 / 24.09.2024
Қирғизистонда Асқар Акаевга собиқ президент мақомини қайтариш рад этилди
21:24 / 23.09.2024
Президент шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини табриклади
18:54 / 23.09.2024