Ўзбекистон | 07:56 / 18.07.2024
9425
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда мансабдорлар кўпроқ қандай жиноят содир этаётгани айтилди

6 ойда 2389 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. 

Бош прокуратура мансабдор шахсларнинг 2024 йил биринчи ярмидаги жиноятчилиги таҳлилини эълон қилди.

6 ойда 2525 та жиноят иши бўйича 2389 нафар мансабдор жиноий жавобгарликка тортилган. 

Январ-июн ойларида жиноий жавобгарликка тортилган мансабдорларнинг 23 нафари республика миқёсидаги ходимлар, 223 нафари вилоят миқёсидаги ходимлар, 2143 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги ходимлар бўлган.

Жавобгарликка тортилган мансабдорлар энг кўпи — 1467 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш жиноятини содир этган. Ундан кейин пора олди-бердиси, унда воситачилик қилиш жинояти — 158 нафар. Фирибгарлик жинояти эса учинчи ўринда — 191 нафар.

104 нафари мансаб ваколатини суиистеъмол қилган, 30 нафари ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиққан, 48 нафари мансаб сохтакорлигига йўл қўйган, 28 нафари мансабга совуққонлик билан қараган. Қолган 363 нафари эса бошқа жиноятларни содир этган.

Мавзуга оид