Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар энг сифатли таълим ўқув марказларида берилади деб ҳисоблаяпти – сўровнома
Ўзбекистонда таълимнинг қайси турида яхшироқ ва сифатлироқ таълим берилишини аниқлаш учун сўровнома ўтказилди. 60 мингдан ортиқ киши қатнашган сўровда 50 фоиз иштирокчи ўқув марказлари фаолиятини энг яхши деб баҳолаган.
Республикадаги таълим турларининг қайси бири сифатлироқ эканини аниқлаш учун сўровнома ўтказилди. Сўровда таълим даргоҳларининг қайси бири бошқаларига нисбатан яхшироқ, сифатлироқ таълим беради, қайси бирида замонавийликка интилиш ва таълим олувчи ёшларнинг хоҳишларини қондиришга ҳаракат бор деган савол қўйилган.
Унда иштирок этган 60 минг фойдаланувчининг энг кўпи – 50 фоизи ўқув марказларини, 19 фоиз фойдаланувчи жавоб беришга қийналишини, 18 фоизи университет ва институтларни, 11 фоизи мактаб ва лицейлар ва 2 фоиз фойдаланувчи коллеж ва техникумларни яхши деб ҳисоблаган. Нега ўқув марказлари кўп овоз олганини ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев шундай изоҳлаган.
“Салкам 60 минг киши овоз берган сўровда нима учун ўқув марказлари энг кўп овоз (50 фоиз) олди, биласизларми? Чунки бизда ўқув марказлари вазирлиги йўқ. Биронта вазирлик ёки давлат идораси ўқув марказларида нима ўқитилишини, қандай ўқитилишини, ким ўқитишини, назорат қилмайди. Биронта вазирлик ўқув марказларига қайси дарсликдан ва қайси дастур асосида ўқитишни юқоридан белгилаб бермайди. Мана шунинг учун ҳам ўқув марказларида эркинлик бор ва улар эркин рақобат бозорида бир-биридан ўтиш учун ўз устида тинимсиз изланишга мажбур. Сифатли таълим бериш йўлларини қидиради. Янгидан янги усуллар ва методикалар билан ишлайди. Ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндашишга ҳаракат қилади. Мижоз доим ҳақ принципига риоя қилади.
Агар Худо кўрсатмасин, эртага ўқув марказларини ҳам қайсидир вазирлик назорат қилишни бошласа, биз тасдиқлаб берган ўқув дастурлари асосида, биз белгилаб берган дарсликлар билан ўқитасан деб шарт қўйса, билингки, ўша кундан бошлаб ўқув марказлари ҳам “ўлади”, тамом бўлади”, – деб ёзган у.
Мавзуга оид
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
17:17 / 22.05.2025
3 ёшли жиянини 3 та тилда гапиртирган йигит: мия сирларини ўрганаётган Жамшидбек ҳикояси
15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади
18:16 / 15.05.2025