Ўзбекистон | 17:00 / 18.07.2024
3859
4 дақиқада ўқилади
Реклама

President Tech Award — ўз стартапингизни бошлаш учун ажойиб имконият

IT Park Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда соврин жамғармаси 1 миллион долларни ташкил этувчи “President Tech Award” танловининг иккинчи тўлқинини ишга туширмоқда.

Фото: President Tech Award

President Tech Award бу — Ўзбекистон президенти ташаббуси билан ўтказиладиган, соврин жамғармаси 1 миллион долларни ташкил қилувчи танлов бўлиб, Ўзбекистоннинг энг истеъдодли ва креатив дастурчиларини бирлаштиради ҳамда уларга ўз стартапларини ташкил этиш ва ҳукуматдан молиявий ёрдам олиш имкониятини тақдим этади.

Танловнинг мақсади ёш IТ-мутахассисларга ўзларини намоён қилиш ва ўз маҳоратларини кўрсатиб бериш, шунингдек, уларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ва мамлакатнинг инновацион салоҳиятини ривожлантиришга руҳлантиришдан иборат. 1 миллион долларлик соврин жамғармаси эса стартапни амалга ошириш учун ажойиб пойдевор бўлиб хизмат қилади. Танлаш учун бир нечта йўналишлар мавжуд:

•       Сунъий интеллект технологиялари;

•       Компютер ёки мобил ўйинларни ишлаб чиқиш;

•       Micro-Saas вa AdTech соҳасидаги технологик ечимлар;

•       Ижтимоий соҳада рақамли технологиялар;

•       Тадбиркорлик ва молиявий технологиялар.

Ҳар бир йўналиш бўйича 3 та совринли ўринлар белгиланган:

•       1-ўрин — $100 000

•       2-ўрин — $50.000

•       3-ўрин — $30 000

Шунингдек, чет элликлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган махсус йўналиш — хакатон ҳам мавжуд. Хакатон 15-25 сентябр кунлари бўлиб ўтади, унда 100 000 долларлик мукофот билан фақат битта совринли ўрин мавжуд. Ушбу босқич давомида иштирокчилар қуйидаги йўналишлардан бирида лойиҳани тайёрлаш, амалга ошириш ва тақдим этишлари керак бўлади:

•       Сунъий интеллект технологиялари;

•       Таълимда рақамли технологиялар;

•       Соғлиқни сақлашда рақамли технологиялар;

•       Тадбиркорлик ва молиявий технологиялар;

•       Агросаноат ва яшил энергетика соҳасидаги технологиялар.

2023 йилда ўтказилган танловнинг биринчи тўлқини 4000 нафардан ортиқ ёш дастурчиларни жалб қилиб, 400 дан ортиқ жамоалар шакллантирилган эди.

Танлов 6 ой давом этади ва қуйидаги босқичларга бўлинади:

1.     19 июндан 1 августгача иштирок этиш учун аризалар қабул қилинади.

2.     Лойиҳалар салоҳиятини баҳолаш ва танловда иштирок этиш учун жамоаларни дастлабки танлаш.

3.     5 августдан 25 августгача ўтказиладиган ўқув семинарларини ўз ичига олувчи Bootcamp, унга танловнинг барча иштирокчилари таклиф этилган.

4.     Иштирокчиларнинг лойиҳаларини онлайн баҳолаш ва финалчиларни аниқлаш.

5.     Demo Day, бунда 10 кун давомида финалчилар ўз лойиҳаларининг жонли тақдимотларини ўтказиши керак.

6.     Финал босқичи 20 ноябрдан 10 декабргача бўлиб ўтади, унда ғолиблар эълон қилинади, шу билан бирга совринлар топширилади.

Барча лойиҳалар Рақамли технологиялар вазирлиги вакиллари, етакчи халқаро компанияларнинг бизнес менежерлари ва IТ-мутахассисларидан иборат экспертлар ҳайъати томонидан баҳоланади.

President Tech Award” танловида иштирок этиш учун ариза топшириш орқали Ўзбекистон IТ-соҳасининг келажагига ҳисса қўшиш имкониятини қўлдан бой берманг.

Рўйхатдан ўтиш учун: https://awards.gov.uz

Телеграм-канал: https://t.me/PresidentTechAward

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид