БМТ Халқаро суди: Исроил Фаластин ҳудудларини оккупация қилишни бас қилиши шарт
БМТ Халқаро суди оккупация қилинган Фаластин ҳудудларида Исроилнинг хатти-ҳаракатлари ҳуқуқи оқибатлари тўғрисида маслаҳатлашув хулосасини эълон қилди.
Ҳаагада бўлиб ўтган суд мажлисида Исроил Ғазо секторидаги оккупация билан шуғулланаётган давлат, деб тан олинди.
Бу ҳақда БМТ Халқаро судининг оккупация қилинган Фаластин ҳудудларида Исроилнинг хатти-ҳаракатлари ҳуқуқи оқибатлари тўғрисида маслаҳатлашув хулосасини эълон қилиш учун чақирилган суд мажлисида эълон қилинди.
БМТ Халқаро суди Исроилни Фаластин ерларини оккупация қилишни зудлик билан бас қилишга чақирди.
Халқаро судда қайд этилишича, Фаластин ерлари бўлакланган алоҳида ҳудудлар эмас, ягона ҳудудий бирлик ҳисобланади.
Халқаро судга кўра, Исроил шунингдек Шарқий Қуддус ва Ўрдун дарёсининг ғарбий соҳилида ҳам оккупант ҳисобланади.
Қайд этилишича, Исроил томонидан оккупация қилинган Фаластин ерларидаги табиий ресурслардан фойдаланиш халқаро ҳуқуққа зид.
Халқаро суддагиларга кўра, Исроилнинг оккупация қилинган ҳудудларда манзилгоҳлар барпо этиш сиёсати Женева конвенцияси моддаларига зид.
Исроилнинг ўзи оккупация қилган ҳудудлардаги хатти-ҳаракатлари унинг ушбу ҳудудларда доимий асосда қолиш ниятидан далолат беради.
Халқаро судда Исроил оккупация қилинган Фаластин ҳудудлари устидан суверенитетга эга эмаслигига урғу берилди. Суддагилар барча давлатлар Исроилнинг оккупация қилинган Фаластин ҳудудларида мавжуд бўлиб туришини тан олмаслиги ва бу мавжудликка ёрдам бермаслиги кераклигини таъкидлади.
Шунингдек, БМТ Халқаро суди Исроилдан оккупация қилинган Фаластин ерларида ўзининг «адолатсиз ҳаракатлари» туфайли етказилган барча зарарни қоплаб беришни талаб қилди.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024