Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Microsoft” ишидаги глобал узилишлар Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар фаолиятига таъсир қилмади
Uzbekistan Airportsʼга кўра, айни вақтда барча аэродромларда учиш ва қўниш жараёнлари одатдагидек давом этмоқда. Йўловчиларни рўйхатга олиш жараёнида дастурий носозликлар кузатилса, муқобил рўйхатга олиш тизими таклиф қилинади.
“Windows” операцион тизимидаги глобал носозликлар сабаб дунё бўйлаб парвозлар бекор қилиниб, аэропортлар фаолияти тўхтатилмоқда, телеканалларда узилиш кузатиляпти.
Ҳолат юзасидан “Uzbekistan Airports” расмий муносабат билдириб, бу вазият Ўзбекистондаги халқаро аэропортларга таъсир қилмаганини маълум қилди.
“Айни дамда барча аэродромларда учиш ва қўниш жараёнлари одатдагидек давом этмоқда. Авиакомпаниялар йўловчиларни рўйхатга олишда дастурий носозликларга дуч келган тақдирда, Uzbekistan Airports авиаташувчиларга ўзининг муқобил рўйхатга олиш тизимини таклиф қилишга тайёр”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Ўзбекистон аэропортлари хизмати парвозлар ҳолати билан расмий сайт ёки +99855 501 45 55 рақамидаги ягона алоқа маркази орқали танишиш мумкинлигини эслатган.
Маълумот учун, операцион тизим билан боғлиқ муаммо “CrowdStrike” ахборот хавфсизлиги ечимлари провайдерининг янгиланишидаги хато билан боғлиқ бўлиши мумкин. Фойдаланувчилар “Windows 10” қурилмаларида “кўк экран” чиқаётганидан шикоят қилишган.
Мавзуга оид
18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
14:19 / 01.05.2025
Урганч аэропорти Кореянинг Инчон аэропорти билан шерикликда бошқарилади
17:32 / 29.04.2025