Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон фуқаролари Қозоғистонда белгиланган вақтдан кўпроқ қолиши мумкин бўлади
Тегишли қарорни Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов имзолади.
Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов Қирғизистон фуқароларининг мамлакатда узоқроқ бўлишини кўзда тутувчи фармонни имзолади, дея хабар бермоқда Kazinform.
Хусусан, Қозоғистон бош вазири муҳожирларнинг республикага кириши ва бўлиши қоидаларидаги бандлардан бирини тўхтатувчи ҳукумат қарорини имзолади. Гап Қозоғистонда бўлишнинг рухсат этилган муддатидан ошиб кетишни белгилайдиган олтинчи хатбоши 16-банди ҳақида кетяпти. Шу тариқа, қоидаларга кўра, Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) фуқаролари чегарани кесиб ўтган пайтдан бошлаб ва 180 кунлик муддат ичида 90 календар кунгача мамлакатда бўлишлари мумкин.
Бироқ ҳукумат қарори бу бандни вақтинчалик бекор қилиб, Қирғизистон фуқароларига белгиланган муддат тугаганидан кейин ҳам Қозоғистонга келишига рухсат беради. Ҳужжат расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн календар кун ўтгач – 2024 йил 29 июлдан кучга киради.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025