Тошкент вилоятида артизан қудуқларни қазишга ажратилган 600 млн сўмни ўзлаштирганлар аниқланди
Тошкент вилоятида артизан қудуқларини қазиш учун ажратилган кредит маблағларини ўзлаштирган шахслар аниқланди, деб хабар берди Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Департаментнинг Оҳангарон туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, “О.Д.” фермер хўжалиги раҳбари С.У. ва “Э.Б.” МЧЖ масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, тижорат банки филиалидан ажратилган 600 миллион сўм кредит маблағини пудратчи “Э.Б.” МЧЖга артизан қудуқларини қазиш учун ўтказишга эришиб, амалда 1 дона артизан қудуғини қазиш ишларини қисман бажаргани аниқланган.
Улар кредит маблағларини пудратчининг ҳисоб-рақамидан нақдлаштириб олиб, талон-торож қилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:50 / 17.09.2024
Ўрмон хўжалиги ижарадаги ерини 61 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
15:00 / 07.09.2024
Икки ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланганлар 400 млн сўмдан зиёд зарар етказди
08:24 / 15.07.2024
Ўзбекистон литий қазиб олишни йўлга қўйишни режалаштирмоқда
14:23 / 01.06.2024