Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Бундай масалалар билан шуғулланадиган ақл марказлари бўлиши керак” — Абдураҳмон Ташанов оиладаги зўравонликлар ҳақида
Ўзини ва фарзандларини 9-қаватдан ташлаш, эрига аччиқ қилиб фарзандларини калтаклаш каби ҳолатлар ақл марказлари томонидан ҳар томонлама таҳлил қилиниши, зўравонлик билан боғлиқ ижтимоий ҳолат ва депрессив кайфият даражасига баҳо берилиши керак. Мавжуд социологик марказлар фақат сайловлардан олдин кўзга ташланяпти холос, дейди инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов.
Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Kun.uz мухбири билан жамиятдаги зўравонлик ҳолатлари, ўлим жазоси муҳокамалари хусусида ўтган суҳбатда айни фикрларни билдирди.
“Нега бизда илмий тадқиқот институтлари йўқ, социологлар вазиятни ўрганмайди? Кўпчилик телевидениедаги сериалларни ёмонлайди, лекин мана шу сериаллар ҳам ҳаётдан олинади-ку. Бу бир-бирини тақозо қиладиган муаммо, ҳаётнинг акси телевидениеда кўринади, телевидениедаги нарса ҳаётга кўчади.
Бундай вазиятда энг катта масъулият давлатга тушади. Давлат ақл марказларига пул сарфлаши керак. Масалан, АҚШда Карнеги институти каби жуда катта пуллар сарфланадиган ақл марказлари бор. Ёки Европада ҳам қандай ақл марказлари бор? Нима учун бизнинг “Ижтимоий фикр” деган марказларимиз фақат давлатнинг буюртмаларига ишлайди? Шу пайтгача жамиятдаги депрессион вазиятни кўрсатувчи бирор мустақил ташкилотни кўрмадик”, – дейди у.
Муҳокамада қатнашган ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжа ҳам Ташановнинг фикрларини қўллаб-қувватлади.
“Бу жиддий-жиддий институтлар, жиддий-жиддий ақл марказлари ишлайдиган мавзу. Бу ҳашаки мавзу эмас, маълум ташкилотлар бу борада ишлаши керак”, – деди Қудратхўжа.
Мавзуга оид
08:50 / 21.05.2025
4 ойда зўравонликка учраган 2 мингдан ортиқ хотин-қизга ёрдам кўрсатилди
18:08 / 10.05.2025
Ҳиндистонлик ўқитувчиларга мактабда хивич билан юришга рухсат берилди
13:51 / 30.04.2025
Зўравонлик содир этишга мойил бўлган педагог ходимлар рўйхати шакллантирилади
16:56 / 27.03.2025