Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Мудофаа вазирлиги: бир кечада 27 та УУА йўқ қилинди ва тутиб олинди
Ростов вилоятида 26 та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди ва тутиб олинди, Смоленск вилоятида эса битта УУА йўқ қилинди.
Ўтган кечада Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари икки ҳудудда 27 та самолёт типидаги учувчисиз учиш аппаратлари (УУА)ни йўқ қилди ва тутиб олди. Бу ҳақда 20 июл, шанба куни Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Ростов вилояти ҳудудида йигирма олтита УУАни, Смоленск вилояти ҳудудида эса битта УУАни йўқ қилди ва тутиб олди», — дейилади хабарда.
Смоленск вилояти губернатори Василий Анохиннинг маълум қилишича, УУА эрталаб Смоленск туманида ҳаво ҳужумидан мудофаа ва радиоэлектрон кураш кучлари томонидан уриб туширилган. «Қулаган парчалар оқибатида ерда қурбонлар ва вайроналар йўқ», деб ёзди у ижтимоий тармоқда.
Ўз навбатида, Ростов вилояти губернатори Василий Голубев 26 та УУА тутиб олинганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, жабрланганлар йўқ.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
15:00 / 20.05.2025
ЕИ давлатлари янги мудофаа жамғармаси бўйича келишиб олди
14:34 / 20.05.2025
ЕИ ва Британия мудофаа ва савдо ҳамкорлигини тиклайди
18:33 / 19.05.2025